Barcha yangiliklar RSS

Markaz yangiliklari

Хоразм СМИТМ "Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари" лабораторияси томонидан тупроқ таркибидаги тузларнинг ювилиши янгича услубда ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Хоразм сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази билан биргаликда, Агробанк АТБ молиявий кўмагида “Хоразм вилояти тупроқ шароитида шўр ювиш муддатларини белгилаш ва лазер ускунали текислагичлар билан текисланган майдонларда далаларни чек (чел) олиб полларга бўлиш ўлчамларининг шўр ювиш меъёрларига таъсирини ўрганиш” мавзусидаги олиб борилаётган амалий илмий тадқиқот ишида  шўр ювиш даврида далаларга қўйилган сув тупроқ юзасидан ер ости сизот сувигача бўлган чуқурликда тупроқнинг турли қатламларида тузлар эритмасини янгича услубда сткачанларга йиғиб олишга эришилди. 


Йиғиб олинган тузли эритма лабораторияда таҳлил қилинди ва олинган маълумотлар асосида тупроқ қатламларида шўр ювиш даврида тузларнинг ювилишига баҳо берилди. Шунингдек, ушбу усулда шўр ювиш даврида ёки экинларни суғориш даврларида тупроқ қатламидан олинган эритмалар таҳлили асосида тупроқ қатламларидан ювилиб чиқиб кетадиган озиқ элементлар ва пестицид қолдиқларини таҳлил қилиш имконияти яратилади. 


26-06-2025, 15:51
Ko'rishlar: 90
Sahifani chop etish
Suv hayotning asosi, uning qayta tiklanadigan resursidir. Uni shunday boshqarish kerakki, uning tabiat bilan munosabatlari doimiyligi saqlanib qolsin.
“Suv O‘zbekiston Respublikasining davlat mulki, umummilliy boylik hisoblanadi, suvdan oqilona foydalanish lozim bo'lib, u davlat tomonidan qo'riqlanadi”